Подборка: OZODLIK, 18 мар 2019

Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”

Ozodlik radiosi muxbiri
1:02
12 КОММЕНТАРИЕВ
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятининг бир қатор туманларига 26-27 май кунлари ёққан қум-туз ёмғири, 28 майнинг тонгига келиб тўхтади. Озодлик суҳбатдошларининг айтишича, улар бундай экологик фожиани ҳаётларида илк бор кўрдилар. Барча экинзор ва дарахтларни оппоқ туз қатлами қоплаб олди, нафас олиш қийинлашди. Деҳқонлар ҳосил тақдиридан хавотир олмоқда.Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида яшайдиган 80 яшар Темирбек бобо бундай экологик фожиани ҳаётида биринчи бор кўрганини Озодликка айтди:- Буни катастрофа деса ҳам бўлади. Бир сутка осмондан туз ёғди. Қуёш кўринмай қолди. Ҳамма жой қор ёққандек оппоқ бўлди. Томорқадаги экинларни ва дарахтларни сув билан ювиб чиқдим. Ҳозирча экинларга таъсири билингани йўқ, қани бир-икки кун ўтсинчи нима бўларкин? Ёшим саксонга боряпти, лекин бунақасини кўрмаганман. Аввал қаттиқ шамол бўлганда, чанг қум олиб келарди. Лекин туз ёққанини энди кўришим, Оролни қуритганимиз учун табиат биздан энди қасос олишни бошлади, дейди Темирбек бобо.
Ozodlik radiosi muxbiri
Ozodlik radiosi muxbiri
Чимбой туманида яшайдиган деҳқон Фарҳоднинг айтишича, бўрон 27 майга ўтар кечаси тунда бошланган:- Бўрон тунда бошланди. Эрталабгача ҳамма жой оппоқ бўлиб қолди. Кундузи сал нарироқ жойни кўриш имконсиз бўлиб қолди. Қозоғистон телевидениеси бу бўрон қуриб қолган Оролдан кўтарилганини айтди. Менинг томорқам ҳам оппоқ бўлиб ётибди. Ҳосилга зарар қиладими ёки йўқми, буни ҳозир ҳеч ким айтиб беролмайди., вақт кўрсатади, дейди Фарҳод.Фарҳоднинг айтишича, барча экинзор ва боғларни оппоқ туз қатлами қоплаб олган:“Бу фожианинг оқибати қандай бўлиши ҳақида ҳозир ҳеч ким билмайди. Бунақа ҳолат биринчи бор бўлаётгани учун ҳамма ҳайрон. Ҳеч ким нима қилишини билмайди. Баъзилар экинлари чангини қоқиб чиқяпти, баъзилар ўз ҳолига ташлаб қўйган”, дейди Фарҳод.Озодлик Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши билан боғланиб, бу фожианинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўради.Вазирлик кенгаши котибиятининг ўзини таништирмаган мулозими ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай топшириқ бўлмаганини айтди:“Билмадим, балки тегишли ташкилотлар бирор нарса қилаётгандир. Балки Қишлоқ хўжалиги вазирлигига топшириқ берилгандир. Ҳозирча бизга бу ҳақда ҳеч қандай топшириқ бўлмаган”, деди котибият мулозими.Мулозим бу ҳақда ким билан гаплашиш мумкинлиги ҳақида ҳам ҳеч нарса билмаслигини айтди.Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги телефонлари эса жавоб бермади.Маълум бўлишича, бўрон Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Туркманистоннинг Дашўғиз вилоятида ҳам кузатилган.Ўзгидрометга кўра, мамлакатнинг шимоли-ғарбидан секундига 20 метр тезликда эсган кучли шамол қум-туз тўзонини кўтарган.Ширкатнинг билдиришича, Тошкентдан Урганч орқали Москвага учаётган НУ-55 рейси пойтахтдан маҳаллий вақт билан соат 10:00да учган. Бироқ самолёт бўрон оқибатида Урганчга бора олмаган ва Бухоро аэропортига қўнишга мажбур бўлган.Бундан ташқари қум бўрони оқибатида “Тошкент-Урганч-Бухоро” рейси Нукусдаги заҳира аэродромидан амалга оширилган. Бу рейс ҳам 4,5 соатга кечиккан.27 май куни Нукус шаҳридаги кузатиш майдонида ҳаводаги чангнинг миқдори меъёрдан 3 карра кўп эканли қайд этилди. Бу каби ҳолат Қорақалпоғистондан ташқари, Хоразм вилоятида ҳам кузатилган.Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Гидрометеорология бошқармаси маълумотларига таяниб хабар қилди.Синоптикларга кўра, шанба куни Қорақалпоғистон ҳудудида ҳаво очиқ бўлиб, шамол тезлиги штиль ҳолатида кузатилган. Ҳавонинг ҳарорати кундузи 37-39 даражагача кўтарилиши натижасида тупроқнинг юқори қатламидаги қопланган намликлар буғланиб, 1-10 сантиметр қалинликда қурғоқчилик пайдо бўлган. 27 май куни эса шимолий-ғарбий томондан келган совуқ ҳаво оқими таъсири билан шамолнинг тезлиги 10-15 метр секунддан 22-27 метр секундгача етган. Бу шамол кучи таъсирида пайдо бўлган қурғоқ тупроқнинг кўтарилишига олиб келган.
ɪʙʀᴏʜɪᴍ ™
ɪʙʀᴏʜɪᴍ ™
Meva chevalar sho‘rtakkina bo‘lib pisharkandapomidordan shakarop qilmoqchi bo‘lsez,tuz qo‘shish shartmas.
Студент --💼📚
Студент --💼📚
Эх ...ош тузи ёгибдими
------ ))))
------ ))))
Видеосини курдим, Худо сакласин... Экин текинку вайрон булди, одамларни соглигига зиёни булмасин.
Шухрат Рустамов
Шухрат Рустамов
Оллохим хар бало-ю,офатларингдан узинг асрагин.
Le Di
Le Di
Хар хил балодан сакласин Оллох
------ ))))
------ ))))
Бермайди чунки ахолига компенсация тулаш керак давлат. Иссик 45 градусдан ошганда хам сахар, давления ва хак. ларга дори дармон бепул берилиши керак, иссик 50 булса хам телевизорда 39 курсатишади шунинг учун...
------ ))))
------ ))))
Сизнингча бу гуманитарный ёрдамга арзибдими уларни наздида!?
------ ))))
------ ))))
Класс кнопкасини ёнига хамдардмиз или соболезнования кнопкасини хам куйишсин хурматли одноклассник администрацияси... Худойим панохида асрасин хаммамизни Коракалпогистон Хоразм ахлини хам шу каторда!
------ ))))
------ ))))
Бундай килишмайди буни яхши биламизку. Тасаввур килаяпсизми накадар дахшат, нафас олиш кийинлашди дебди отахон, хамма ер оппок булиб колди, осмондан туз ёгди дарахтларгача оппок булди дейишибди...уйдан чика олмай утиришгандир 26,27 май 28- май куни тонгда тухтабди...
Само юлдузи
Само юлдузи
tuz qum.buroni.kutarilishi orol qurigandan kiyin alllaqachon olimlar tamonodan isbotlanganku.har hil yomon kasaliklar sababchisiham.orol qurushi.insonlarni uzi ayibdor
Раскадровка
Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”
Видео: Қорақалпоғистонлик пенсионер: “Осмондан туз ёққанини биринчи кўришим”